avatar
Куч
16.36
Рейтинг
+8.69

Mutalov Saidakbar Hamidullo o`g`li

Мақолалар

Халқ ҳашарларида фаол иштирок этайлик!

 
Наврўз умумхалқ байрами яқинлашгани сари мамлакатимизнинг барча гўшаларида шарқона урф-одатларимиз мос равишда халқ ҳашарлари ташкил этилиб, жойларда ободонлаштириш ишлари авж олади. Наманган давлат университетининг жамоаси ҳам байрам олдидан ўзига хос тараддуд кўрмоқда.

Сизга гапим бор ректор...

Ёшларнинг мақсад-муддаоларига қизиқиб, уларнинг ўй-ҳаёли ва фикр-мулоҳазалари билан ҳисоблашган, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда жамиятимизда ўз ўрниларини топишлари учун зарур шарт-шароит яратиб берган раҳбарни мамлакат тараққиёти ва юксалиши йўлида чинакам сарбон бўлиб кўзга ташланади. Ёшлар билан раҳбарлар ўртасидаги муносабатлар давлатимиз раҳбари томонидан йўлга қўйиб берилган аниқ механизм асосида ташкил этилмоқда.

АҚШ элчиси Памела Спратлен хоним университет меҳмони

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Наманган давлат университети жамоаси АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хонимни кутиб олди. Элчининг университетга қилган ташрифида унинг биринчи котиби Джозеф Лоуренс Райт, элчихонанинг таълим муассасалари билан ишлаш бўйича мутахассиси Нодира Мелибоева, жамоатчилик билан ишлаш бўйича масъул Аъзам Обидов хамда таржимон Абдумалик Исмоиловлар ҳамроҳлик қилдилар.

Университетда “Халқаро қизлар куни” нишонланди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни пойтахтимизда бошланган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг “Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида I Республика қизлар фестивалининг шукуҳи вилоятларга ҳам етиб келди.

“Кўнгилга йўл” билан кўнгилларга йўл топайлик

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими Наманган давлат университети билан ижодий ҳамкорлик асосида адабий-бадиий учрашувлар ташкил этиш, анъана тусига кирган. Жорий йилнинг 5 октябрь куни университетнинг мажлислар залида Наманган адабий муҳитининг йирик вакили, шоир Абдулла Жалилнинг “Кўнгилга йўл” номли 3-жилд сайланма китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Университетда “Тинчлик куни”

Бундан 36 йил муқаддам БМТнинг Генерал Ассамблеясининг 36/37 кўрсатмасига асосан Халқаро тинчлик кунини эълон қилинган (International Day of Peace) ва уни сентябрь ойининг учинчи сешанба кунида нишонланишини тайинлаган.

Yoshlar yetakchisi saylanmoqda

Yetakchi – rahbar emas, boshliq ham emas, balki o‘zining tashabbusi va faolligi bilan yoshlarni ezgu maqsadlar sari yetaklay oladigan, har qanday holatda ham ular bilan yelkama-yelka turib, muddao-yu muammolarini ijobiy hal etadigan, taklif va istaklarini to‘g‘ri va o‘z vaqtida amalga oshirishga yo‘l topa oladigan yaqin do‘st va hamjihat yo‘lboshchi bo‘lishi lozim. Ana shunday qarash, O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Namangan davlat universiteti boshlang‘ich tashkiloti yoshlar yetakchiligiga ko‘rsatilgan nomzodlarning saylovoldi dasturiga singib ketgan.

Факультет етакчилари сайланди

Етакчи раҳбар эмас, бошлиқ ҳам эмас, балки ўзининг ташаббуси ва фаоллиги билан ёшларни эзгу мақсадлар сари етаклай оладиган, ҳар қандай ҳолатда улар билан елкама-елка туриб, муддаою муаммоларини ижобий ҳал этиш, таклиф ва истакларига тўғри ва аниқ амалга оширишга йўл топа оладиган яқин дўст ва ҳамжиҳат йўлбошчи бўлиши лозим.

Веломарафон спорт байрамига айланди

Бугун мамлакатимиз ёшлари томонидан спортнинг барча турларига катта қизиқиш билан муносабат билдирилмоқда. Наманган вилоятида ўтказилган “Yoshlar-tur” анъанавий ёшлар веломарафонида ҳам нафақат велоспортчилар ёки таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари, балки маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар қатлами ҳам ўз велосипедлари билан марафоннинг старт чизиғида шай бўлдилар.

Спортчилар тадбири бошқача бўлади

 
Хабарингиз бор Наманган давлат университетида “Биринчи курс мактаби” шиоридаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бугун ҳам университетнинг Жисмоний маданият факультетида ушбу тоифадаги тадбир катта байрам кўринишини олди.

“Биринчи курс мактаби” шиоридаги тадбирлар давом этмоқда

“Талабалик олтин даврим” бу сўзларни дилдан ҳис этиб, ўқиш даврининг унутилмас онларию билим олиб ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиш, бугун кўплаб ёшларнинг қалбидаги аҳамиятли истакдир. Жорий йилда Наманган давлат университетига жами 21260 нафар абитуриентлар ҳужжат топширган бўлиб, шундан 1500 нафар ёшлар талабаликка тавсия этилган.

Наманган вилояти ҳокими Мустақиллик ва хотира дарсларини ўтмоқда

Айни пайтда Республикамизнинг барча таълим муассасаларида мамлакатимиз Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик дарслари” ва шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб “Хотира дарслари”ни ташкил этилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш – бурчимиз

Бугун Наманган давлат университетида ҳуқуқ-тартибот ва профилактика тадбири ташкил этилди. Унда асосан Наманган вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши масъулиятни оширди

      “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қуйи бўғинлари, бугун таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг таълимий-тарбиявий ҳамда илмий-маърифий жараёнларда илғор бўлишига кўмаклашиб келмоқда. Наманган давлат университети бошланғич ташкилоти ҳам, ўқув йили давомида талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича қатор лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириб бормоқда.

Миллий байроқ - миллий ғурур!

Давлат рамзлари, хусусан унинг байроғи қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни, асрий қадриятларнинг ифодасини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. 18 ноябрь санаси юртимизда бевосита анашу миллий рамз, яъни давлат байроғимиз қабул қилинганлиги билан аҳамиятлидир.

Sohibqiron Amir Temur qalbimizda

Aprel oyi kirib kelishi bilan, o‘zining matonati, donishmandligi va kuch-qudrati ila mamlakat ravnaqi va yuksalishiga ulkan hissa qo‘shgan sohibqiron Amir Temur siymosiga bo‘lgan ehtirom, har doimgidanda yuqori darajaga ko‘tariladi.
Bugun “Namangan yoshlar markazi” tashabbusi bilan Amir Temur tavalludining 680 yilligi munosabati bilan “Biz yoshlar Amir Temur bilan faxrlanamiz!” shiori ostida katta loyiha o‘tkazildi.

Қалбларга муҳрланган Наврўз байрами

Жаннатмакон юртимизга байрамлар, шодиёналар ярашади. Гўзал баҳор фасли кириб келиши биланоқ, ҳар бир инсон қалбини байрамона кайфият ва ўзгача қувонч эгаллайди. Чунки, бу фаслда миллий ва нафис байрамимиз бўлмиш, Наврўз гўзалликларидан баҳра оламиз.

Қувноқлар ва зукколар талабаларнинг олқишида

Қувноқ, зукко ва ташаббускор ёшларни излаб топиш, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқариш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида, юртимизда тизимли ишлар амалга ошириб борилмоқда.

Sanamlar sarvari yuzaga chiqdi

Ayol – mo‘tabar va mehridaryo ona, ayol barcha go‘zallik va nafosatni o‘zida jo qilgan dilbar singil, oqila qiz, xonadonlarimizning chinakam farishtasidir. Ayol – bundanda oliy maqtovlarga, go‘zal o‘xshatish va sifatlovlarga loyiq tabarruk insondir.